Дарахт навлари бўйича амалий семинар

Жорий йилнинг 13 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновациялар маркази масъул ходимлари биргаликда Нукус тумани Шортанбай МФЙда Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли ер майдонида аллергия чақирмайдиган дарахт навлари бўйича амалий семинар ташкил этдилар. Семинарда терак кўчатларини қандай усулда экиш, парвариш қилиш тўғрисида кўрсатма ва тавсиялар берилди ҳамда ушбу ер майдонида жами 1 000 туп терак кўчатлари экилди. Тадбир ишлари Қораўзак Чимбой,Мўйноқ туманларида ўтказиш чоралари кўрилмоқда.[wds id="30"]