"Оролбўйи галофит деҳқончилик тизими учун маркерларга асосланган селекция технологиясидан фойдаланиб, қурғоқчиликка, иссиқликка ва шўрга чидамли, оқсилга бой баҳорги буғдой навларини яратиш"
Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан "Оролбўйи галофит деҳқончилик тизими учун маркерларга асосланган селекция технологиясидан фойдаланиб, қурғоқчиликка, иссиқликка ва шўрга чидамли, оқсилга бой баҳорги буғдой навларини яратиш" мавзусидаги инновацион амалий лойиҳа ишлаб чиқилган эди. Лойиҳа "SATREPS-2020" Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигидаги қўшма халқаро илмий лойиҳалар танловида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилди ва амалга ошириш бошланди. Лойиҳа доирасида ЎзР Фанлар Академиясининг Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти билан ҳамкорликда бутун Жаҳон маккажўхори ва буғдойни яхшилаш марказидан (CIMMYT, Мексика) баҳорги буғдойнинг биотик ва абиотик омилларга чидамли ҳамда ҳосилдор ва дон сифати юқори бўлган намуналари олиб келинди. Мексика, Африка давлатларидан олиб келинган бўғдойнинг 190-намуналари, маҳаллий навлар билан таққослаш мақсадида “Саманбай” илмий-ишлаб чиқариш участкасига экилди.[wds id="40"]